Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун келган Туркманистон етакчиси Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. 

Суҳбат аввалида Туркманистон Президенти туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилган.

Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.

“Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат Президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси раҳбари Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтганди. Бундан ташқари, бироз олдин Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг