Мирзиёев Тожикистон Президенти билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 9 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made