Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди
Жамият
−
04 Август 2023
4516Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилган. Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани қайд этилган.
Айтилишича, икки давлат орасидаги ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида манфаатли ҳамкорлик кенгаймоқда. Суҳбатда “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилган.
Шунингдек, биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган. Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари саммитида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борганида, уни аэропортда туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олганди. Мирзиёев у билан ҳам учрашув ўтказганди.
Ўтган ойда эса Президент Сердар Бердимуҳамедов фармон имзолаган ва унда 2025 йилгача Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги савдо зонасида cавдо маркази қурилиши белгиланганди.
LiveБарчаси