Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
22 Март
3331Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 март куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, давлат раҳбари бугунги ташриф давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилади, бунёдкорлик ишлари ва турли лойиҳалар билан танишади.
Маълумот учун, 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ушбу саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга келади. Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирокида бўлиб ўтади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашган эди.