Мирзиёев Рим папасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади”, дейди Асадов.

Шунингдек, Президент Мирзиёев Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск бугун, 21 апрель куни 88 ёшида Ватикандаги қароргоҳида вафот этди. У 2013 йил 13 мартдан бери Рим-католик черкови раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Рим папаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг