Мирзиёев Путинни қутлади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами – Россия куни билан самимий табриклаган.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилган.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги фаол алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани мамнуният билан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан сўнгги бор жорий йилнинг 3 май куни телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат давомида етакчилар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг