Мирзиёев Путинга таъзия билдирди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Амур вилоятида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Маълумот учун, бугун, 24 июль куни Россиянинг Амур вилоятида йўловчи ташувчи Ан-24 самолёти самода алоқага чиқмай йўқолиб қолди. “Angara” авиакомпаниясига тегишли самолёт Хабаровск–Благовешенск–Тинда йўналиши бўйича парвоз қилаётган эди. Унинг бортида 43 нафар йўловчи, жумладан 2 нафар бола, шунингдек 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳалокат жойига етиб келган қутқарувчилар, дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Взлет” авиакомпаниясига тегишли Mi-8T вертолёти бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Бортда 5 киши бўлган. Уларнинг 3 нафари экипаж аъзоси ва 2 нафари техник мутахассислар саналади. Вертолёт Охотск аҳоли пунктидан ҳавога кўтарилган ва Магаданга етиб бориши керак бўлган. Бироқ белгиланган вақтда экипаж билан алоқа узилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин таъзия Мирзиёев Амур самолёти ҳалокати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг