Мирзиёев Покистон Президенти ва Бош вазирини табриклади
Жамият
−
14 Август 2022
8727Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади.
Президент Матбуот хизматига кўра, табрикномаларда Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўслатлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.
Шавкат Мирзиёев дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ҳамда фаровонлик тиладган.
Маълумот учун, Покистон 1947 йилнинг 14 август куни мустақил давлат деб эълон қилинган.
LiveБарчаси