Мирзиёев Паралимпиада чемпионларини телефон орқали табриклади (видео)
Спорт
−
31 Август 2024 11103 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоанинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачилар – Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари уларни табриклаб, мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги Паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь