Асила Мирзаёрова Паралимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
30 Август
8967Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. 5-уринишда эса 5,24 метр натижа қайд этиб, ўзи ўрнатган Паралимпия рекордини янгилади.
Ушбу натижага турнирда қатнашаётган ҳеч қайси спортчи томонидан янгиланмади ва шундай қилиб Ўзбекистон вакили Асила Мирзаёрова мамлакат делегациясига дастлабки олтин медални олиб келди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 4 тага етди: 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза.
Маълумот учун, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996 йилда Атлантада ўтказилган ўйинларда ўрнатилган. 28 йил аввалги рекорд испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди (5,07 м). Асила 2023 йилнинг июль ойида Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби ҳисобланади.
LiveБарчаси