Мирзиёев Озарбайжонга ташрифини якунлади

Жамият

image
Ўзбекистон ва Озарбайжон нималарга келишиб олди? north_east

Ўзбекистон ва Озарбайжон нималарга келишиб олди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини якунлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 2 июль куни Баку шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан самарали музокаралар ўтказди. 

Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ташриф доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Етакчилар Баку шаҳрида биргаликда “Ўзбекистон” боғига асос солди ва Бакудаги Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини очиб берди.

3 июль куни Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президенти ҳамроҳлигида Хонкенди шаҳридаги қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти ҳамда Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишди.

4 июль куни Президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этиб, шерикликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди ва қатор ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Фузулий халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёевни Озарбайжон Маданият вазири Одил Керимли ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баку Озарбайжон-Ўзбекистон Одил Керимли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг