Мирзиёев Озарбайжонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

“Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашади.

Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркий давлатлар ташкилотининг матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-саммити жорий йилнинг 6-7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида бўлиб ўтишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ТДТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг