Мирзиёев Остонага етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга борганди. Хитой раҳбарининг самолёти Қозоғистон чегарасидан пойтахт аэропортигача Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари қирувчи самолётлари томонидан кузатиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Остона Марказий Осиё – Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг