Мирзиёев Назарбоев билан телефонда гаплашди
Local
−
30 December 2019 4687 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев кириб келаётган янги – 2020 йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилакларини изҳор қилдилар.
Якунига етаётган йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим натижаларга эришилгани таъкидланди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, саноат ва транспорт соҳаларидаги кооперация кенгаймоқда, ҳудудлараро ва гуманитар алоқалар фаоллашди. Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувининг самарали натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорликка оид, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September