Мирзиёев Москвага етиб борди
Жамият
−
07 Октябрь
7077Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 октябрь куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Внуково" аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Билдирилишича, эртага, 8 октябрь куни МДҲ саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кремль воизи Дмитрий Песков бугун, 7 октябрь куни 72 ёшга тўлган Россия Президенти Владимир Путин туғилган кунини иш жойида ўтказишини айтганди. Песков 7 октябрь куни кечқурун Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга бўлишини билдирди.
LiveБарчаси