Мирзиёев Модига таъзия йўллади
Жамият
−
03 Июнь 2023 9774 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар вафот этгани ва жароҳатлангани туфайли Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 июнь куни тахминан соат 7:00 ларда Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида 288 киши ҳалок бўлган, камида 900 киши жароҳат олганди. Бахтсиз ходисада жами 3 та поезд тўқнашган бўлиб, бир йўловчи поездининг вагонлари рельсдан чиқиб кетган, унга қарши келаётган йўловчи ва юк поезди ҳам ағанаб кетган.
Live
Барчаси