Мирзиёев МОда БМТнинг аксилтеррор бошқармаси офисини очишни таклиф қилди
Жамият
−
03 Март 2022
6836Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақасида БМТ аксилтеррор бўлими ваколатхонасини очишни таклиф қилди.
Давлат раҳбари ““БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик” олий даражадаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаатида шу ҳақдаги таклиф билан чиқди.
Президент таъкидлаганидек, минтақада терроризмга қарши кураш стратегиясини янада муваффақиятли амалга ошириш Қўшма ҳаракатлар режаси ижросини доимий мониторинг қилиш ва танқидий баҳолаш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш механизмларини кучайтиришни тақозо этади.
Мирзиёев Марказий Осиёда терроризмга қарши курашишда максимал самарага эришиш учун хавфсизлик масалаларини ҳал этишда иштирок этаётган етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни таъминлашни таклиф қилди.