Мирзиёев Миср Президентини ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади
Жамият
−
18 декабр 2023 4806 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.
Табрикда сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, қатъий сиёсий ирода ва олий даражадаги фаол мулоқотлар натижасида Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқалар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилган ва келгусида янада юксак поғонага кўтарилишига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абдулфаттоҳ ас-Сиси Мисрдаги президентлик сайловларининг биринчи босқичидаёқ 89,6 фоиз овоз тўплаб, катта фарқ билан ғалаба қозонганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август