Мирзиёев меҳнат таътилидан қайтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган”, дейди Асадов. 

Шунингдек, ҳафта давомида Президент давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда “Марказий Осиё + Япония” форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун – 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент ўтган йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг