Мирзиёев мамлакатда оғир давр кетаётганини очиқ айтди
Жамият
−
20 Январь 2020
34198Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан кўпроқ китоб ўқиш, ўз устида ишлашни талаб қиляпти. Давлат раҳбари ҳеч ким қонун ижодкори, депутат ё ҳоким бўлиб туғилмаслигини, бу тажрибаларга ўқиш, ўрганиш ва меҳнат билан эришилишини айтиб ўтди.
“Билмай ўтиришиз, оғзингизга толқон солиб ўтиришингиз – бу ўзимизга бўлган хиёнат. Ўрганинглар, ёзиб олинглар. Эртага кутибхона ташкил қилинглар. Мен сизлар билан буни ташкил қилишга тайёрман. Биласизларми, ҳеч ким тайёр депутат бўлиб туғилмайди. Тайёр ҳоким бўлиб туғилмаган. Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитига муносиб бўлган депутат, муносиб бўлган ҳоким, муносиб бўлган вазир керак”.
Давлат раҳбари сўзида давомлаб, Ўзбекистонда оғир давр кечаётганини урғулади.
“Биласизларми, Ўзбекистонда оғир давр кетяпти. Биз ўзимизнинг миллий тарихимизга, миллий қадриятларимизга, миллий тарихимизга асосланиб, миллий парламентимизни амалга ошириб, келганлар қойил қолдик Ўзбекистонга миллий парламентнинг ўзини ўрни бор экан, ўзининг имзоси, ўзининг дунёқараши бор экан, ўзгарибди булар, ўзи ёнган, тилни билган, халқаро шартномаларни сувдек билган депутатлари бор экан, оғзига толқон солиб ўтирган эмас, деган вазият пайдо бўлса, сизлар шундагина менга катта куч ва қудрат бўласизлар”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь