Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан гаплашди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шу жумладан Малайзия Бош вазирининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилиши кўриб чиқилган.

“29 май куни Путражая шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлар кенгаши тузилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Гуманитар алмашинув ва зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Куала-Лумпурда Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим қабулида бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош вазир Малайзия Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг