Бахтиёр Саидов Малайзия Бош вазири қабулида бўлди

Жамият

image

Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Куала-Лумпурда Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим қабулида бўлди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

У Бош вазирга Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказган. 

“Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барча соҳаларда, айниқса, олий даражадаги учрашувлардан сўнг мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиб бормоқда. Иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва бошқа йўналишларда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладик”, деб ёзади Саидов.

Шунингдек, Саидов Малайзия Ташқи ишлар вазири Утама Ҳожи Моҳамад бин Ҳожи Ҳасан учрашув ўтказган. 

“Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш учун яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Турли даражадаги мунтазам алмашинувларга кўмаклашиш, ўзаро алоқаларни кенгайтириш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мулоқотни фаоллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар кенг қамровли кун тартибимиздан жой олди”, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келиб, Президент Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош вазир Малайзия Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made