Мирзиёев Мьянма раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
29 Март
1879Бугун, 29 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Мьянмада юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан Мьянма Иттифоқи Республикаси Давлат Кенгаши Раиси генерал Мин Аун Ҳлаингга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, Мьянма халқига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Мьянмадаги зилзила
28 март куни эрталаб Мьянма ҳудудида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Мьянмадаги зилзила оқибатида Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди, Мандалай тарихий саройи қисман вайрон бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Мянмадаги зилзила оқибатида 1600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Силкинишлар Хитой, Таиланд ва Вьетнамда ҳам сезилган. Бангкокда қурилаётган бино қулаб тушган, 10 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши жароҳатлангани маълум. Таиланд ҳукумати мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель