Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан табриклади
Жамият
−
30 Август
2518Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 август куни Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Давлат раҳбари Лукашенкони 70 ёшлик юбилей ёши билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта ютуқлар, Беларусь халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўз навбатида, Лукашенко Президент Мирзиёев ва ўзбек халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади.
Суҳбат давомида жорий йилнинг 7–9 февраль кунлари Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 1954 йилда туғилган. Бугун, 30 август куни у 70 ёшга тўлди. Лукашенко 1994 йилнинг июлидан бери Беларусни бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Беларусь резиденти Александр Лукашенкони 70 ёшлик юбилей муносабати билан муқаддас ҳаворий Андрей Первозванный ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.