Мирзиёев Лукашенкони табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Александр Лукашенкони кеча Беларусда бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Давлатимиз раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбат чоғида ўтган йил 7-9 февраль кунлари Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Маълумот учун, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь Марказий сайлов комиссияси раҳбари Игор Карпенко сайловчиларнинг 86,82 фоиз қисми мамлакатни 30 йилдан бери бошқараётган Александр Лукашенко еттинчи муддатга қайта сайлаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг