Мирзиёев Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 3 май куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, "CAMCE" корпорацияси раиси Ван Бо билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда фаолият юритишда катта тажриба тўплаган компания йирик лойиҳаларни молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг бутун занжирини қамраб оладиган ечимларни тақдим этишга ихтисослашган.

"Goldwind" Цао Чжиган билан компаниянинг Ўзбекистонда "яшил" энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилган. Компания шамол энергетикаси технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлиб, жаҳондаги етакчи шамол турбиналари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шамол электр станциялари қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинган.

"China Southern Power Grid" билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича "Holley Group" компанияси муваффақиятли ишлаётгани қайд этилган. Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва унга Хитойнинг йирик компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Хитой Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг