Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюроси аъзоси билан учрашди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 5 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув бошида Чэнь Миньэр Президент Мирзиёевга ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломини етказди. Олий даражадаги келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, “яшил” энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Чэнь Миньэр Тяньцзинь Хитой Халқ Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made