Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Жамият
−
29 Март 2023
6145Бугун, 29 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ШУАР Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар ўртасида Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири – Шинжон-Уйғур автоном райони билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Кун тартибидан қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ўрин олган.
LiveБарчаси