Мирзиёев келгуси 5 йилда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати қай йўлдан боришига аниқлик киритди

Жамият 5899
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг келгуси беш йилдаги ташқи сиёсати қай йўлдан боришига аниқлик киритди. Бунда у асосий ҳамкор давлатлар номини санади. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тизимли ва пухта ўйланган, прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатиясини бундан кейин ҳам изчил давом эттиришини таъкидлади.

“Авваламбор, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика ва транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқамиз. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқамиз.

Россия, Хитой ва АҚШ, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолият ҳам кучайтирилади. 

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади.

Мирзиёев сўзида давом этаркан, Афғонистон масаласига ҳам тўхталди. 

“Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз”, дейди давлат раҳбари.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3
t
×