Мирзиёев Қозонга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда “Татар информ” матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевни халқаро аэропортда Татаристон Бош вазири Алексей Песошин кутиб олган. Президент бугун оқшомда Халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро турнирнинг очилиш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, турнирнинг очилиш маросимида бошқа давлатлардан ҳам етакчилар иштирок этади. Турнирда жами 2 мингдан ортиқ спортчини бирлаштирган 107 мамлакатдан 282 та халқаро жамоа қатнашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга бориши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қозон Татаристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг