Мирзиёев Қозоғистондан қайтяпти

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Аэропортда Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Маълумот учун, бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев остонада ўтган “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда Давлат раҳбари санкциялар сиёсати Марказий Осиё мамлакатларига ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатаётганини билдирди. Шунингдек, Мирзиёев сўнгги йилларда Марказий Осиёда рўй бераётган чуқур, фундаментал ўзгаришлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 9 август куни Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига тўғридан тўғри таъсир кўрсатаётгани, анъанавий савдо ва транспорт занжирлари бузилгани, минтақа санкциялар сиёсатининг асирига айлангани, логистика харажатлари сезиларли даражада ошгани, инфляция босими кучайгани ва жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқариб, протекционизм кучайиб, янги-янги тўсиқлар пайдо бўлаётганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олжас Бектенов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made