Мирзиёев Қорақалпоғистонда 1-4 синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга ваъда берди

Local

image

Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзЛиДепдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ташвиқот вақтида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади (ҳозир 26 фоиз). Бунинг учун, Қорақалпоғистонда мамлакатимиздаги 5 та нуфузли олийгоҳ ва хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилади.

Талабаларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида, қўшимча 6 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.


Rate Count

121

Rating

3

Rate this article

Share with your friends