Мирзиёев қишлоқларга бир неча миллиард доллар ажратмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг ижро этилиши юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Президент Администрациясидан QALAMPIR.UZ’га хабар берилди. 

Қайд этилишича, Мирзиёев "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Аниқ рақамлар бугунги видеоселектор йиғилишида маълум бўлади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ажратилиши кутилаётган маблағ бир неча миллиард доллар бўлиши мумкин. Жумладан, қарийб 3 минг километр ички йўлларни таъмирлаш, 4 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуришга маблағ ажратилади. 60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади. 

Таъкидланишича, охирги бир неча йилда бундай ҳажмдаги ишлар Ўзбекистонда ҳали амалга оширилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Обод қишлоқ Обод маҳалла

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг