Мирзиёев Қатар Амири билан телефонда суҳбатлашди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинган.

Шунингдек, Қатар Амири Шавкат Мирзиёевни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаган.

Қатар Амири ўз халқи номидан Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқга тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаган.

Шу билан бирга, етакчилар жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Қатар Амирининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида қабул қилинган битим ва келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришга келишиб олган.

Яқин фурсатда қўшма ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнь куни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда 15 та икки томонлама шартномалар имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Мирзиёев Тамим бин Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг