Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:

  • Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
  • Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
  • Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг