Мирзиёев Қатар Амири билан Самарқандни сайр қилди

Жамият

image

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг меъморий обидаларини кўздан кечирди.

Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейига борган. Расадхона билан танишув чоғида темурийлар даврида илм-фан, маданият ва бунёдкорлик юксак даражада ривожлангани, бу мамлакатдаги Иккинчи ренессансга асос бўлгани ёдга олинган. Бугун Ўзбекистонда ислом цивилизацияси, алломалар меросини ўрганиш бўйича марказлар ташкил этилгани таъкидланган.

Кейинги манзил “Афросиёб” музейи бўлган. Бу ердаги уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қиладиган суратлардан бирида Афросиёб ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими акс этган. 

Олий мартабали меҳмонга Регистон майдони ва ундаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг қурилиш тарихи, нақш ва рамзларнинг мазмуни, майдонда амалга оширилган таъмирлаш ишлари ҳақида сўзлаб берилган. Қатар Амири мадрасаларни катта қизиқиш билан томоша қилган.

Шундан сўнг  давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ҳам борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ўзбекистон Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг