Мирзиёев Қаршидаги супермаркетга борди (видео)

Жамият

image

Бугун, 24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Қарши туманига бориб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Давлат раҳбари ҳудуддаги супермаркетлардан бирида бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди ва уларга савдо марказидаги маҳсулотлар маъқул бўлаётгани билан қизиқди. Ҳолат тасвирланган видео Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан эълон қилинди.

“Кайфиятингиз яхшими, маъқулми бу ерлар?” дея савдо марказидаги аҳоли фикрини сўраган Президент. 

Мирзиёевга жавобан супермаркетдаги аёллардан бири супермаркет уларга маъқул бўлаётганини, болалар хурсанд бўлаётганини айтган. 

“Ҳамма имкониятлар ўзи шу болаларимиз учун. Барчангизни кўрганимдан хурсандман”, деган давлат раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев Қарши туманидаги “Янги Батош” маҳалласига ҳам борди. Қайд этилишича, у ерда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда тўқимачилик корхонаси, дорихона, минибанк, озиқ-овқат дўконлари ва хизмат кўрсатиш устахоналари мавжуд.

Маҳаллада Касаначилик маркази ташкил этилмоқда. Президент ушбу марказда яратилаётган шароитларни кўздан кечириб, бу ердаги ҳунармандларни хомашё билан таъминлаш, аҳоли зич маҳаллалардаги коллежларнинг маълум хоналарини касаначиларга ажратиш бўйича топшириқлар берди.

“Ўзи ҳунар ўрганишнинг энг катта замини – маҳалла. Бу анъанамиздан фойдаланиб, касаначилик асосида, устоз-шогирдлик асосида ёшларни ҳунарли қилиш мумкин. Бу уларга, айниқса, хотин-қизларга ҳам маънавий, ҳам моддий куч бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, марказ “Янги Батош”дан ташқари унга туташ “Батош”, “Хониён”, “Тараққиёт”, “Дашт”, “Жумабозор” каби маҳаллаларга ҳам хизмат қилади. У тўлиқ ишга тушса, қарийб 24 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши Мирзиёев супермаркет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг