Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлагани таъкидланган.

Шунингдек, учрашувда минтақавий ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

“Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани қайд этилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Хусрав Нозирий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг