Мирзиёев “Газпром нефть” компаниясининг бошқарув раиси билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг “Газпром нефть” компаниясининг бошқарув раиси Александр Дюковни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи ва республика раҳбарияти билан музокараларнинг якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида бир қанча янги инфратузилма лойиҳалари Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришни икки баробарга ошириши ҳақида гапирганди. 

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Газпром нефть Александр Дюков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг