Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради
Жамият
−
16 Сентябрь
5340Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан эртага, 17 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, “Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь