Мирзиёев Эрдўған ва Бердимуҳамедовни “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотлади

Жамият

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди. 

Бугун, 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Туркман

истон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотлади. 

Қайд этиш керакки, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бакуда ўтказилган саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди. 

2021 йилда эса Туркия Президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10  ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотлаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг