Мирзиёев дастури: мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида келтириб ўтган. 

Дастурда қайд этилишича, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётга жадал олиб кирилади. Шу мақсадда давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Келтирилишича, энди давлат хизматлари учун одамлар овора бўлиб, ариза ёки бланка тўлдирмайди, паспорт ёки бошқа ҳужжат тақдим қилмайди. Давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон тизимдан ўзи олади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, улар барча масалаларни “бир қадам”да ҳал этадиган масканга айлантирилади.

Дастурга кўра, партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилади.

Бунинг маъноси шуки, энди фуқаролар Қонунчилик палатасидаги 150 та депутатлик ўрнининг 75 таси бўйича аниқ бир номзодни сайласа, қолган 75 таси бўйича сиёсий партияга овоз беради. Бундай тизимда биронта сайловчининг овози эътибордан четда қолмайди.

Шунингдек, дастурга мувофиқ маҳаллий кенгаш халқнинг чинакам овозига айланиши учун ҳокимнинг Кенгашга раҳбарлик ваколати бекор қилинмоқда. Энди ҳокимлар Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлган тизим жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев сайлов тизими мажоритар-пропорционал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made