Мирзиёев бугун нималар қилиши айтилди
Жамият
−
08 Апрель 2022 14672 1 дақиқа
Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бундёкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, Президент заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб интернатига ташриф буюради. “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Президент кеча йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь