“Кўзбўямачилик давом этяпти”. Президент “Яшил макон” дастуридаги камчиликларни танқид қилди

Жамият

image

“Яшил макон” дастури доирасида баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режа қилинган. Аммо айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этмоқда. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни бўлиб ўтаётган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлади.

“Мавсум тугашига ҳам озгина вақт қолди. Лекин, бу борада қилинган ишлар аҳволи мени хавотирга солмоқда. Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида менда маълумотлар етарли”, дейди Президент.

Президентга кўра, жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари бор. Шу боис мутасаддилар апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиши лозим.

Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга: 

•  туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;

•  шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;

•  автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Яшил макон” дастури доирасида жорий йилда 700 километрдан зиёд янги суғориш тизими ва 260 та қудуқ ўрнатилиши режа қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг