Мирзиёев BRICS'нинг қутлаш маросимида қатнашди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги BRICS саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини қутлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Kazan Expo” халқаро кўргазмалар марказида Шавкат Мирзиёевни Россия Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маросимда бир қатор мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг тантанали қабул маросими ўтказилган. 

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси “BRICS плюс” форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифи доирасида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказганди. Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилганди.

Давлат раҳбари, шунингдек, BRICS саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилганди. Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made