Мирзиёев Бердимуҳамедовни мукофотлади

Жамият

image
Мирзиёев Тўқаевни мукофотлади north_east

Мирзиёев Тўқаевни мукофотлади

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари нуфузли мукофотни топширар экан, ушбу қарор Туркманистон Президентининг икки қардош мамлакат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги ютуқларига нисбатан Ўзбекистон халқининг самимий ҳурмати ва эътирофининг ифодаси эканини таъкидлади.

“Сиз отангиз, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ишини муносиб давом эттирмоқдасиз. Мамлакатингизда халқ фаровонлигини таъминлаш учун ишончли пойдевор яратаётган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда”, деди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, жорий йилда Туркманистонда “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” ҳамда мамлакат Бетарафлигининг 30 йиллигига бағишланган йирик тадбирлар ўтказилмоқда. Сердар Бердимуҳамедовнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди. Бу, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларининг ҳар томонлама ривож топаётганидир. Улкан лойиҳа – “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси ишга туширилди. Энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда.

Мазкур мукофот мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик рамзига айланиши қайд этилди. Ўз навбатида, Туркманистон Президенти Ўзбекистон етакчиси ва халқига юксак эътироф учун миннатдорлик билдирди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кеча, 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келганди. У Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Бугун, 17 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушгач, тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.  Етакчиларнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди. Президентлар “Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини ишга тушириш маросимида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов Олий Даражали Дўстлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг