Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Асадов 3 томонлама учрашув ўтказди

Жамият

image
Мирзиёев Жапаров ва Раҳмон билан илк бор 3 томонлама саммит ўтказади north_east

Мирзиёев Жапаров ва Раҳмон билан илк бор 3 томонлама саммит ўтказади

Бугун, 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган.

“Энг аввало, энергетика, транспорт ва логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, амалий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун мазкур форматдаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан, кейинроқ эса Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашув ўтказгани хабар қилинган эди. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу конференция доирасида БМТ шафелигида денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Али Асадов Аваза Туркманбоши уч томонлама учрашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг