Мирзиёев Жапаров ва Раҳмон билан илк бор 3 томонлама саммит ўтказади
Жамият
−
24 Февраль 2025 7489 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон жорий йилнинг 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессиясининг юқори даражадаги йиғилишида маълум қилди.
Унинг айтишича, саммит 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.
“Бу минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади”, дейилади Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтганди. Учрашув уч давлат чегаралари – Қирғизистоннинг Боткен, Ўзбекистоннинг Фарғона ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти туташган ҳудудда бўлиб ўтган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь