Мирзиёев августда яна бир саммитда қатнашади
Жамият
−
27 Июль 2023
7600Жорий йилнинг август ойида Туркманистон пойтахти Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 26 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тожикистон ва туркманистонлик ҳамкасблари Сирожиддин Муҳриддин ҳамда Рашид Мамедов билан видеоконференцалоқа шаклида музокара ўтказган. Унда август ойида Ашхободда бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.
Вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби, шунингдек, саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев сайловдан кейин илк бор “Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда қатнашиш учун жорий йилнинг 18 июлида Саудия Арабистонига ташриф буюрди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь