Мирзиёев Арқадағ билан телефонда мулоқот қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки қардош мамлакат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Жорий йил ноябрь ойида Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтган иккинчи Маслаҳат учрашувининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатлар мустаҳкамлангани, экспорт-импорт амалиётлари ҳажмининг ошгани, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим натижалари сифатида эътироф этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Суҳбат чоғида минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан мулоқот қилиб, уларнинг Янги йил билан табриклаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг